
"Юксалиш" ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч давлат университети талабаларига"Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида талабалар ўртасида муҳокама ташкил этилди.
Унда Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та устувор йўналишлари, 2024-йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар, лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ва уни амалга оширишга доир устувор вазифалар бўйича тушунчалар берилди.
Тадбир якунида ҳаракат аъзолигига қабул қилинди ва аьзолик сертификатлари топширилди.
“Юксалиш харакати”
Хоразм вилояти худудий бўлинмаси
бош мутахассиси Н.Солаев